Кимё фани курс тингловчиларининг шахсий дастурлари - малака оширишнинг замонавий мазмун сифат-самарадорлигини ошириш воситаси сифатида
М.Х.Артыкова
ТШПКҚТМОИ “Табиий ва амалий
фанлар” кафедраси мудири
“Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури” асосида бажарилиши лозим бўлган вазифалардан бири ўқитувчиларнинг малака ошириш ва методик таълимотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва аниқлаш ҳисобланади.
Замонавий малака ошириш курсларининг асосий мақсади ўқитувчиларни илм-фандаги янгиликлари, илғор педагогик ва янги ахборот технлогиялар билан таништириш хамда уларда интерфаол методлари ва замонавий мулоқот кўникмаларини янада ривожлантириш, ўқувчиларнинг фаолиятини фаоллаштирувчи усуллардан хабардор бўлиши ва машғулотларда улардан унумли фойдаланиш малакасига эга бўлишдир.
Малака ошириш таълимининг сифати ва самарадорлигини таъмин этиш учун малака оширишга юборувчилар мактабда педагогик-диагностик таҳлилдан ўтқазилади. Фан ўқитувчининг касбий тайёргарлиги, методик маҳорати, педагогик-психологик тайёргарлиги, инновация ва замонавий технологияни қай даражада ўзлаштирилганлиги, миллий ғоя, маданий-маиший тайёргарлиги даражаси асосида малака оширишига бўлган эҳтиёжи аниқланиб, малака оширишга буюртма берилади.
Бизнинг институтимизда малака ошириш соҳасида 2008 йилдан бошлаб барча фанлардан малака оширишга келган тингловчиларнинг “Шахсий иш режа дастури” асосида назарий-амалий ва услубий тайёргарлик даражаларини ўрганиш бутун курс давомида олиб борилади. Read the rest of this page »
Filed under: Новости on Июнь 1, 2010 | No Comments »
Recent Comments